Ulug'bek Hamdam. 📚Ota. Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг маҳоратию асарнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хўш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча... Биринчи сабаб ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан ҳам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўзсиз, «асир» олади. Иккинчи сабаб - мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан ҳам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик хукми, оталик сўзи... Учинчи сабаб - романнинг ҳажми. Асар катта эмас, аммо вокеалар бир инсон умрига тенг. Дастлаб уруш ўчоғида тириклик учун кураш тасвирланса, нихояда осуда осмон остида омонатни топширишга тайёрлик манзараси юз очади. Туғилиш ва ўлим бу оралиқда инсон эмас, ота - ким?